Рубрика: Телефон

Телефон – маълумотларга кўра дунё бўйича олти миллиард инсонлар телефонлардан фойдаланадилар. Бу кўрсаткичлар эса телефоннинг музлатгичдан кўра оммабоп ва фойдалироқ эканлигидан далолат беради.

 

Қалин «ёнғоқ чаққувчи» телефонлардан бошлаб то бежирим телефонларгача бўлган узоқ йўл телефон саноатини бой саноатлардан бирига айлантирди.

 

Аммо ҳозирда урфдаги кенг сенсор экранга эга бўлган смартфонларни ҳамма ҳам қабул қилавермайди шу сабабдан ҳам бақувват ва пайпаслашга, қўлда тутишга қулай бўлган телефонлар доимий инсонлар чўнтагидан жой олган.

 

Кўп ҳолларда телефонлар инсонларни бир-бирларига боғловчи ягона восита бўлиб қолади.