Nubia Red Magic 5G ҳақиқий “монстер” бўлади!

Тез кунларда бозор расталаридан жой олиши кутилаётган “Nubia Red Magic 5G” машхур Хитой смартфон ишлаб чиқарувчи компания томонидан ўйин ўйнаш учун мўлжалланган навбатдаги смартфон бўлиб, унинг қувват олиш тезлиги барчани ҳайратга солиши кутилмоқда. Ушбу янги авлод флагмани олдинги флагманларни 144 Gs экрани ва супер тез қувват тизими мавжудлиги билан мағлуб этади.

Nubia Red Magic 5G ҳақиқий

Махсус ўйин ўйнаш учун мўлжалланган смартфонлардан биз оддий қўлланилувчи смартфонлардан кўра, кўпроқ нарса талаб этишга албатта ҳақлимиз. Ҳозирги вақтга келиб ўйинлар, энг кўп талаб қилинувчи илова дастурлардан бири ҳисобланади. Биринчидан: улар бир маромда қотиб қолмасдан текис ишлаши зарур, иккинчидан эса: ушбу ўйинни ўйнаётган мослама бир неча соат давомида мароқли ўйин учун қулайлик билан та’минлаши зарур.

Кўпчилик ишлаб чиқарувчи компаниялар ўйин учун мослаштирилган флагманларни ишлаб чиқаришни афзал билишмайди, аммо бу “пойгада” иштирок этувчи мутахассислар келажак мобил воситалар бозорини яратишади.

Янги Nubia Red Magic 5G бу борада илк қадамлари билан “ёриб чиқиши” кутилмоқда. Хабарларга кўра у 144 Gs билан янгиланган, AMOLED экран билан жиҳозланган бўлади. Ушбу экран матрицаси секундига 144 маротаба янгиланади ва бу бир маромда қотиб қолишларсиз текис ўйин (game play) ўйнаш имкониятини яратади. Бу эса ушбу ўйинни якунлаш ва бошқа 60 Gs (gers) телефонга ўтишда қийинчилик туғдиради.

Nubia Red Magic 5G’нинг яна бир афзаллиги – бу тез қувват олувчи 80 ватт қувватли мослама билан жиҳозланганлигидадир. Ушбу ма’лумотлар ҳозирча расмий эмас, аммо булар ҳақиқатдан тўғри бўлса, бу хабар ушбу технология мухлислари учун жуда ҳам қувонарли янгилик бўлади.

Агарда ушбу қувват кучи 80 ваттга эга флагман бозор расталарига чиқадиган бўлса, Red Magic 5G дунёда энг тез қувватланувчи смартфонга айланади. Nubia Red Magic 5G’нинг таснифи ҳусусида оҳирги аниқ ма’лумот шуки – унда Snapdragon 865 процессорининг бўлиши, йа’ни жуда яхши ва қувват тежовчи чипнинг мавжудлигидир.