Реалме C3 феврал ойининг бошларида чиқиши кутилмоқда

У қандай кўринишда эканлиги ҳозирда бизга маълум Realme’нинг бошқарувчи директори Манхав Шетнинг Twitter ижтимоий тармоғида маълумот беришига кўра ушбу смартфон сериясида янги модел пайдо бўлади.

Реалме C3 феврал ойининг
Фото: Google

Бу маълумотдан сўнг, дарҳол феврал ойининг бошларида ўтиши режалаштирилаётган махсус тадбирга таклифнома ҳам жўнатилган. Таклифномага кўра Realme C3 ушбу йилнинг феврал ойи, 6 санасида чиқади.

Таъкидлаш лозимки, уш смартфонлар анчадан бери оммага маълум, бундан ташқари C3 ва C3s’нинг ҳар иккиси Сингапур ва Таиландда сертификацияланган (ҳужжатланган). Шуниси қизиқки таклифномада ушбу смартфоннинг фото суръати ҳам мавжуд. Демак эндиликда биз ушбу телефоннинг ташқи кўриниши тўғрисида ҳам расман тасдиққа эгамиз.

Кўриб турганингиз каби унинг Notch Дисплей томчи шаклидаги қирқимга (V шаклига эга қийиқ дисплей), ҳамда катта ҳажмдаги пастки ромга эгадир. Realme C3 орқа тарафдан икки тарафлама камерага эга бўлади. Олдинги версиядан фарқли ўлароқ бу камералар вертикал (тик) жойлаштирилган.

Афсуски бу фақатгина фото суръатда кўринишидан олинган маълумотлар – ушбу моделнинг орқа тарфлама бармоқ сканерга эга эканлиги эса номаълум. Биз ушбу телефон тўғрисида аниқ техник (спесификация) таснифига эга эмасмиз. Аммо бизга маълум бўлгани шуки ушбу модел шубҳасиз кўк рангда бўлади.

Ушбу смартфон моделлари нарх-наво жиҳатдан хамёнбопдир. Шу сабабдан ҳам бу смартфондан ҳеч қандай бақувват, кучли  таркибий қисмни кутиш ноўриндир. Realme «Entertainment Ka Superstar» махсус реклама чақириғидан C3’нинг тараққий этиш йўлида фойдаланади.

Ушбу сўз «Хушчақчақликнинг суперюлдузи» деб таржима қилинади. Ушбу смартфон олдингиларидан кўра анчайин кучли қувват тизимига эга бўлади.